Кечагина, тўғрироғи, 2019 йил 25-26 октябрь кунлари Бокуда Қўшилмаслик Ҳаракати деб номланган ва дунёнинг ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмаган 120 давлатни бирлаштирадиган ташкилотнинг навбатдаги, 1961 йилдан бери 18-чи саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам бу ташкилотнинг аъзолари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Украина – кузатувчи давлатлар. Россия у ерда ҳеч бир шаклда йўқ.
Баъзи оммавий ахборот воситалари, жумладан, Озорбайжон ҳукуматининг назорати остидаги оммавий ахборот воситалари, бу саммитини дунё миқёсидаги муҳим воқеа деб кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Аммо, “Ҳаракат” Агентлиги Бокудаги саммитни тилга ҳам олмади. Шундай бўлса ҳам, кеч бўлса ҳам, бу ҳақда қисқа хабар беришга қарор қилдик.
Алоҳида урғулаш керакки, Бокудаги саммитда қабул қилинган турли декларицияларнинг кўпчилигида тоғли Қорабоғ масаласида Озорбайжонга ёқадиган ифодалар ишлатилгани ҳам муҳим, аммо фойдасиз нарса.
Бу саммитда 60 мамлакатнинг президентлари ва бош вазирлари қатнашгани ҳам айтилмоқда. Аммо, Ўзбекистондан ким қатнашгани айтилмади. Тахмин қилиш мумкинки, саммитда Ўзбекистоннинг Озорбайжондаги элчиси қатнашган бўлса керак.
ЎзА бугунги хабарида бу саммитда қатнашган Венесуэла Президенти Николас Мадуронинг иқтисодий санкцияларга қарши эканлигини кўрсатувчи сўзларини тилга олгани ҳам ўзбекча масхарабозликдан бошқа нарса эмас.