Ярим соатча аввал Оқ Уйда журналистлар олдида баёнот берган АҚШ Президенти Доналд Трамп аввал ИШИД деб аталган, кейин номини “Ислом Давлати” деб ўзгартирган террористик ташкилотнинг раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодий АҚШ кучлари тарафидан ўзини-ўзи портлатиб юборишга мажбур қилинганини эълон қилди. Айнан Абу Бакр ал-Боғдодий раҳбарлигидаги ўта-фанатик исломчилар Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмида ва дунёнинг бошқа жойларида қонхўрликлар қилганини қоралади ва ҳозир АҚШ Конгрессидаги гўёки демократлар ўзига қарши импичмент қилаётганларини нафрат билан тилга олди.
Нима бўлганда ҳам, бундай қонхўрнинг йўқ қилиниши – ислом терроризмига қарши олиб борилаётган курашнинг энг катта натижаларидан биридир, дейди “Ҳаракат” мухбири. Ўзини Халифа деб эълон қилган одамнинг даҳшатли ўлими ҳамма Ислом уламоларига ҳам дарс бўлиши керак.
Расмда - Абу Бакр ал-Боғдодийнинг йиллар ёки ойлар аввалги кўриниши.