07 July 2009
19:35 -
Марказий Осиёнинг додига ким қулоқ солади?
Русларнинг расмий РИА Новости агентлиги сайтида бугун “Центральная Азия: кто отзовется на SOS” (Марказий Осиёнинг додига ким қулоқ солади?) номли хабар-мақола эълон қилинди. Ундан маълум бўлишича, кеча БМТнинг Россия ваколотхонасида бизнинг минтақа муаммоларига бағишланган қандайдир анжуман бўлган. Унга Марказий Осиё давлатларининг вакиллари қатнашиб-қатнашмагани ҳам мақоладан маълум эмас. Марказий Осиё аҳолисининг, хусусан, Ўзбекистон аҳолисининг муаммолари муҳокама қилинган бу йиғилиш ҳақида Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари оғиз очмагани, қолверса муаммоларимиз русларнинг ваколатхонасида муҳокама қилиниши, давлатимиз, қолаверса, жамиятимизнинг ночор ва аянчли аҳволининг яна бир кўрсатгичидир. Екатерина Муромцева исмли журналистнинг қаламига мансуб бўлган шу мақола билан сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида танишинг.

"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения 