07 July 2009
12:15 - Фотосуратлар кўргазмаси Тошкентнинг 2200 йиллигига бағишланади
ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Бадиий Академияси Тошкент фотосуратлар уйида пойтахтнинг 2200 йиллигига бағишланган энг яхши фотосуратларнинг кўргазмасини ташкил қилди.

Суратларда Тошкент шаҳрининг тобора кўркамлашиб бораётган қиёфаси, муҳташам бинолари, муаззам майдонлари, сўли хиёбонлари, тўкин-сочин ва гавжум бозорлари, самимий ва мехмондўст одамлари фото санъатининг турли жанр ва йўналишларида ўзига хос тарзда маҳорат билан тасвирланган, дейилади хабарда.

Кўргазмада ўрин олган Турсин Алининг “Шаҳрим кўчалари”, Рустам Шариповнинг “Қувончли лаҳзалар”, Султонбой Деҳқоновнинг “Ҳаёт”, Шаҳноза Садированинг “Бахтли болалик”, Яна Насритдинованинг “Табассум” каби фотосуратлари шулар жумласидан эмиш.

Бу хабарни ўқиган одам дарҳол тушунмайди ҳам, кўргазма бу кунларда бўлмоқдами, юз йил олдиними ёки ундан ҳам аввалроқми. Чунки фотосуратлар замоннинг динамикасини, Тошкентда бўлаётган жараёнларни ўзида акс эттирмайди. Шу сабабли у тошкентликларда ҳеч қандай қизиқиш уйғотмаса керак.

Вьетнам уруши давомида дунёга машҳур бўлган бир фоторасм бор эди, дейди мухбиримиз. Унда портлашдан ёки ўқлар ёмғиридан қочаётган яп-яланғоч бир ёш қизни кўрасиз. Воқеани билмаган одам учун бу расмнинг санъатга ҳеч қандай алоқаси йўқдек кўринади. Айнан ўша кунларнинг воқеалари фонидагина бу расм тарихга кирадиган санъат намунаси бўлиб қолган. Кўринишидан, ўзбек фотосуратчилари бундай нарсаларни тушунишмайди ҳам. Расмда кўриб турганингиз гўзал, аммо маъносиз манзараларни расмга олиб, ўзларини алдашади ёки овутишади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону