07 July 2009
11:33 -
Урумчида уйғурлар исёнининг охири кўринмайдигандек

Гувоҳларнинг айтишича, бугун ҳам полиция билан тўқнашувлар давом этмоқда.
Хитой расмийлари Урумчидаги тартибсизликлар Жаҳон Уйғурлар Конгресси тарафидан оловлантирилди, деган иддаоларни ҳам олға сурмоқдалар. Бу ташкилотнинг АҚШда яшайдиган раиси Робия Қодир бу иддаоларни рад этди.
Кеча Истанбул шаҳрининг марказий Тақсим майдони томонга юриш қилган минглаб уйғурлар ва уларни қўллаб-қувватлаган турклар Хитойнинг мустамлакачилик сиёсатини қоралаб ва уйғурларга озодлик беришни талаб этиб, катта митинг ўтказдилар, деб хабар беради "Ҳаракат"нинг мухбири. Туркиянинг ҳамма телеканаллари бу митинг ва Уйғуристондаги воқеалар ҳақида кенг кўламли репортажлар беришди.