07 July 2009
10:40 - Европа Иттифоқи Гуржистондаги уруш бўйича ҳисоботини кечиктирди
2008 йилда Гуржистонда бўлган уруш сабабларини ўрганиш бўйича Европа Иттифоқи томонидан олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари тўпланадиган ҳисоботни эълон қилиш яна икки ойга қолдирилди. Айни замонда, бу минтақада янги уруш бўлиш хавфи давом этмоқда.

3 июнь куни Европа дипломатлари ҳисоботни эълон қилиш санасини 31 июлдан сентябрга қолдиришга келишишди. Швейцария раҳбарлигида иш олиб бораётган махсус комиссиянинг илтимоси билан шундай қарор олинди. Бу комисси IIFFMCG номи билан танилган. Қарор энди келаси ҳафта мажлисга йиғиладиган Европа Иттифоқи вазиралари томонидан тасдиқланиши керак.

Комиссия ишига раҳбарлик қилаётган швейцариялик дипломат Хайди Таджлиавини (Heidi Tagliavini) хонимнинг айтишича, сўнгги пайтда топилган материалларни ўрганиб чиқиш учун қўшимча вақт керак бўлади, аммо ҳисоботнинг бюджети (1,6 миллион евро) ўзгармайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону