07 July 2009
04:54 - Америкаликлар билан шерикликда цемент заводи қурилмоқда
Юртбошимиз раҳнамолигида “Раҳнамо-нур” деб номланган ўзбек-америка қўшма корхонасига асос солинди, деб ёзди бугунги маҳаллий газеталар. Маълум бўлишича, 75 фоизлик Қўшма Штатлар ҳиссаси билан қуриладиган цемент заводи Қорақалпоғистонда қад ростлайди. АҚШнинг Platineum Partners ширкати билан шерикликдаги завод 1 миллион тонна цемент ишлаб чиқаришга мзўлжалланган 103,2 АҚШ долларига тенг лойиҳадир. Мамалакатдаги йирик 6 та цемент заводи қаторида ишга тушадиган мазкур мажмуа ҳам мамлакатда қурилиш материаллари арзонлашишига ҳисса қўша олмайди. Боиси қурилиш материаллари бизнеси ҳам коррупцион доираларнинг қўлидадир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону