16 October 2019
14:50 - Туркий Кенгашни ташкилотга айлантириш ва Оллоҳдан Шавкат Мирзиёга ақл беришни сўраш керак
“Ҳаракат” Агентлигининг кеча 15 октябрда тарқатилган “Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммити ўз ишини тугатди” сарлавҳали хабарида “Нурсултон Назарбойнинг Туркий Кенгашни ташкилотга айлантириш таклифига ҳеч ким эътибор ҳам бермади” деб ёзган эдик.

Бу хабаримиздаги фикрлар Шавкат Мирзиё учун ҳам номаълум бўлгани сабабли, у Бокуда ўтказилган Туркия Кенгаш номли саммитда оламшумул таклифлар киритган экан. Унинг таклифларига ҳам ҳеч ким эътибор бергани йўқ, чунки, Туркий Кенгаш Нурсултон Назарбой тўппа-тўғри айтганидек, ташкилот эмас, шунчаки турк давлатларининг лидерлари йиғилиб, отамлашиб оладиган жойдир.

Шавкат Мирзиёнинг энг “кучли” таклифлари, Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборотларида айтилишича, қуйидагилардан иборат бўлибди:

- Қўшма технопарклар яратиш;
- Стартап инновация компаниялари ва венчур жамғармалари ташкил этиш;
- Қўшма инвестиция фонди ва туркий давлатлар савдо уйларини биргаликда барпо этиш;
- Туркий Кенгаш доирасида Ёш Тадбиркорлар Форумини таъсис қилиш.

Энди, Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Президенти деб ҳам ҳисобланадиган бечора Шавкат Мирзиёга тушунтириш керакки, унинг Бокудаги йиғилишда қилган бу ақлсиз таклифлари жиддий ташкилот доирасидагина амалга оширилиши мумкин. Ҳозирча, Туркий Кенгаш доирасида ҳамма нарса масхарабозлик руҳида қолаверади. Шавкат Мирзиёнинг таклифлари ҳам.

Бу ғариб аҳволдан чиқиш учун, авваламбор, туркийтилли давлатларнинг ҳамкорлигини ЖИДДИЙ ДАРАЖАГА КЎТАРИШ, ТУРКИЙ КЕНГАШНИ ТАШКИЛОТГА АЙЛАНТИРИШ КЕРАК. Нурсултон Назарбойнинг ҳеч ким эътибор бермаган таклифи айнан шу йўналишда эди.

Нима ҳам дердик, “Офарин, Нурсултон Назарбой жаноблари! Сизга Оллоҳ ақл берсин, ўртоқ Шавкат Мирзиё!” деймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону