16 October 2019
03:23 - АҚШ ва жаҳон биржаларида кескин юксалиш кузатилмоқда, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг Dow Jones индекси навбатдаги тарихий рекордга яқинлашди

Охирги кунларда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушини жиловлаш ҳақида икки тарафнинг келишувларидан кейин, АҚШ ва бутун жаҳон биржаларида кескин юксалиш бошланди. Масалан, фақат кеча 15 октябрда ҳамма ерда тахминан 1 фоизлик ўсиш кузатилди.

Мисол учун айтиш керакки, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи, АҚШ иқтисодиётининг аҳволини ҳам кўрсатиб борадиган Dow Jones индекси 26 минг 787 дан 237 поғана юксалиб, 27 минг 25 га чиқди. Яъни, 0.89 фоизлик юксалиш бўлди. Эслатиш керакки, бу индекс шу йилнинг 15 июлида 27 минг 359 га чиқиб, навбатдаги тарихий рекордга эришган эди.

Демак, Dow Jones индекси янги тарихий рекорд ўрнатиши учун 334 поғана юксалиши керак холос.

Қани, кўрамиз, бугун Нью-Йорк Фондлар Биржасида нималар бўлади. Нью-Йорк шаҳрининг марказида жойлашган расмдаги бинода Нью-Йорк Фондлар Биржаси жойлашган. 

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону