Ғарбнинг оммавий ахборот воситалари Туркия Президенти Ражаб Эрдўған АҚШлик ҳамкасби Доналд Трампнинг Туркия Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиши кераклиги ҳақидаги талабларини рад этганини билдирмоқдалар. Аммо, Ражаб Эрдўған Сурияда террор ташкилотлари битирилгандан кейин, у ҳудудларни тарк этишга тайёр эканлигини айтмоқда.
Бугун у ўзи раисилик қиладиган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг мамлакат парламентидаги гуруҳи йиғлишида нутқ сўзлаб, ҳаммани ўз партияси атрофида бирлашишга чақирди, аммо, айни замонда, бу гуруҳ аъзолари Туркия Буюк Миллат Мажлисининг йиғилишларида тўла қатнашмаётганлари, бу нарса ўз партияси учун ҳам уятли эканлигини таъкидлади.
Ражаб Эрдўған Туркий Кенгаш давлатлари Туркияни қўллаб-қувватлаётганларини урғулади, аммо очиғини айтиш керакки, Туркий Кенгаш давлатларининг оммавий ахборот воситалари бу ҳақда ҳеч нарса билдирмадилар.
Хуллас, вазият жуда мураккаб. Эрдўған россиялик сафдоши Путиннинг телефон орқали қилинган таклифи билан яқинда Россияга бормоқчи эканлиги ҳам Туркиянинг заифлигини кўрсатмоқда. Чунки, ҳозир Суриянинг Туркия чегарасига яқин жойдаги Мюнбич шаҳри ҳам русларнинг назорати остига ўтди. Агар Эрдўған ҳам тўла Путиннинг назорати остига ўтса, Яқин Шарқда Россия ва Эроннинг кучи янада кескинроқ ортади. Турк Дунёси бунга қарши туриши, амалда умумий ишлар қилиши керак.
Қисқа қилиб айтсак, ҳозирги аҳволда фақат жорийдаги ҳокимиятлар раҳбарларининг учрашувлари етарсиз, дейди Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Турк Дунёси Халқлари Ассамблеяси каби йиғилиш ўтказиш ва бутун дунёга туркийтилли халқларнинг бирлигини ва борлигини намойиш қилиш керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения