15 October 2019
14:49 - Боку шаҳрида Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммити бошланди

Озорбойжон давлатининг расмий хабар агентлиги - Trend.az Интернет нашри бир оз аввал Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммити бошлангани ҳақида бир неча жумлалик хабар тарқатгани, хабарга биронта расм қўйилмаганидан тушуниш мумкинки, бу йиғилиш масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Ўзимизнинг ЎзА бу йиғилиш бошлангани ҳақида бироз кенгроқ хабар тарқатди, хабарга Бокунинг расми илова қилинган холос. Хабарда айтилишича, йиғилишда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон президентлари, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбой иштирок этмоқда. Венгрия Республикаси Бош вазири Виктор Орбан анжуманга фахрий меҳмон сифатида қатнашмоқда.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев саммитни очар экан, Шавкат Мирзиёни Ўзбекистоннинг Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлгани муносабати билан табриклабди.

Бу саммит/йиғилишда Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммити декларацияси, Туркий Кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон тўла ҳуқуқли аъзо сифатида ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма Баёноти қабул қилиниши режалаштирилганлиги ҳам хабарда эслатиб ўтилган.

Аммо, ҳозир бутун дунёнинг уйқудан қолдираётган воқеа – Сурия шимолида Туркия олиб бораётган уруш – хабарларда мутлақо тилга олинмаган. Ростдан ҳам тилган олинмаган бўлса, Бокудаги саммит/йиғилиш тарихда масхарабозлик тадбири сифатида қолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону