Энг муҳим хабар – Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Бокуда бўлаётган Туркий Кенгаш йиғилишида Суриянинг шимолида бўлаётган воқеалар ҳақида баъзи маълумотлар бергани. Унинг айтишича, "Тинчлик Баҳори Ҳаракати" номли операция доирасида 7 кунда Сурия шимолида1000 квадрат километр ер террористлардан озод қилинган. Табиий, гап курд террористлари ҳақида кетмоқда. У тезда Тоғли Қорабоғ ҳам қайтариб олинишини алоҳида таъкидлабди.
Бундан ташқари, Туркия ва Ўзбекистон президентларининг Бокуда учрашганлари ҳам хабар қилинган ва биз ҳам бу хабарга қўяётган расм хабарга илова қилинган.
Жумҳурият газетасининг хабарига кўра, Миллат Коалициясининг аъзоси бўлган Яхши Партия лидери Мерал Акшинер Туркияга қарши санкциялар киритган АҚШга ташланишдан ташқари, ўз президенти Ражаб Эрдўғанга ҳам ташланиб, уни тўғри ишлар қилишга чақирибди. Масалан, ҳозир қўғирчоқ ҳолга тушиб қолган Туркия Буюк Миллат Мажлисининг мақомини тиклашни талаб қилибди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения