11 October 2019
06:18 - Масхарабозлик: Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоғи - Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик Партияси - Евросиё Иқтисодий Иттифоқига киришимизга қаршимиш

Кеча 10 октябрда Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик Партияси (ЎзМДТП) раҳбари Алишер Қодир (расмда) Kun.uz Интернет нашрига берган интервьюсида биронта тузукроқ фикр айтолмасдан, Ўзбекистонимиз Евросиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИга) киришига қаршилик билдирди. У гапни у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа айлантириб, бу ташкилотнинг мақсадлари иқтисодий бўлса ҳам, аслида, унинг орқасида сиёсий, очиғини айтсак, СССРни қайтадан тиклаш каби мақсадлар ётганини урғулаб, шу сабабли ўз партияси ичида бу ҳақда ҳар томонлама баҳслашганлари ва бу иттифоққа киришга мутлақо қарши эканликларини кескин равишда билдирди.

Нимамиш, ЕОИИнинг яратилишида Россия жуда кўп ватандошларимиз айнан Россияда хизматкорлик қилаётганидан фойда олишнигина ўйлаётган эмиш, ЎзМДТП эса, ҳар қандай иқтисодий манфаатлардан мамлакат озодлиги, унинг манфаатлари устуворлиги, озод жамияти билан эркин ривожланишини кўпроқ устувор деб ҳисоблармиш.

Эй, эси паст, ўз исми-шарифидан руслар тиқиштирган “-ов” қўшимчасини ҳам улоқтиришга ақли ва кучи етмаётган Алишер Қодир, 21-асрда яшайсан, қўғирчоқ сиёсий партиялардан бирига гўёки раҳбарлик қиласан ва ақлли одамлар ҳамма нарсани ҳисобга олишни билишлари кераклигини ҳам тушунмайсанми?

Билиб қўй, сиёсий мишиқи, ҳамма нарсанинг орқасида сиёсат туради, асосий куч ЎША СИЁСАТДА. Ўзбекистонда ҳеч қандай сиёсий тизим йўқ. Москва тарафидан бошимизга ўтқазилган тожиклар режими бор. Ҳозирги ўйинларнинг ҳаммасини Россия Президенти Путин ва унинг буйруғи билан Ўзбекистондаги тожиклар режими уюштирмоқда.

Мана, яқинда нима учундир Ўзбекистонга келган Россия Сенатининг қўғирчоқ раисаси Валентина Матвиенко ўз Президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан Ўзбекистонни гўёки ЕОИИга тортмоқчи бўлгандек ҳаракатлар қилди. Шавкат Мирзиё эса, қўғирчоқ партияларнинг Сиз каби қўғирчоқ раҳбарларига буйруқ берди ва сизлар бу буйруқ асосида ЕОИИга киришимизга қаршилик кўрсатмоқдасиз. Аммо, ҳамма нарса Путин истагандек бўлади.

Путин нимани истайди демоқчимисиз, жаноб Алишер Қодир? Буни бугун 11 октябрда Ашхободда бўладиган МДҲ Давлатлари Кенгаши йиғилиши доирасида Владимир Путин ўзининг тожик аслли  қўғирчоғи Шавкат Мирзиёга нималар дейишидан тушунасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону