СССР замонидаги давлатнинг бош ахборот воситаси ТАСС эди. Унинг Ўзбекистондаги бўлими ЎзТАГ деб аталарди. Табиий, у замонда ҳамма оммавий ахборот воситалари шармандалик ва масхарабозлик тамғаси остида ишлар эдилар. Аммо, мустақиллик эълон қилингандан кейин номини ЎзА (Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги) деб ўзгартириб олган бу ахборот воситаси нафақат Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси, балки, БОШ МАСХАРАБОЗЛИК ахборот воситаси бўлиб қолаверди.
Биз бу агентликнинг масхарабозлик руҳини йиллардан бери аниқ фактлар билан кўрсатиб келмоқдамиз. Аммо, яқин кунларда бу агентликда яна бир ўзгариш бўлди.
Энди ЎзА ўз хабарларида - хабарнинг тарқатилиш соатини ҳам кўрсатмаяпти. Мана бироз аввал ЎзА ўз сайтига Шавкат Мирзиёнинг Ашхободга келгани ҳақида “Президент Ашхободга келди” сарлавҳали хабар қўйди. Аммо, хабарнинг қўйилиш вақти кўрсатилмаган. Мана навбатдаги шармандалик ва масхарабозлик!!!
Қисқа хабарда Шавкат Мирзиёнинг Туркманистон Бош Вазири ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев кутиб олаётганини кўрсатувчи расм бор, МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши эртага, 11 октябрда бўлиши ва кун тартибида қандай масалалар борлиги айтилган холос.
Нима ҳам дердик, навбатдаги ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК.