11 October 2019
07:46 - Туркиядаги исломчилар партиясининг депутати, Ражаб Эрдўғаннинг яқин одами Ширин Унал ўз уйида хизматкорлик қилаётган Нодира Қодированинг ўлими бўйича парламентда изоҳ берди
Буюк Отатурк тарафидан яратилган Жумҳурият Халқ Партиясининг расмий органи “Жумҳурият” газетаси ўз уйида хизмакорлик қилаётган 23 ёшли ўзбекистонлик аёл Нодира Қодированинг шубҳали ўлими ҳақида 17 кундан кейин парламентда изоҳ берган собиқ генерал Ширин Уналнинг сўзларини бугун эрталаб ўз сайтида эълон қилди.

Ширин Уналнинг гапларига қараганда, ўзининг 20 йилдан бери касал бўлган хотинига 1 йилчадан бери қараётган Нодира Қодирова сўнги ойларда ўзини шубҳали тутаётгани сабабли, хизматкорликка яна бир аёлни олишибди. Фожеали воқеанинг 5-чи дақиқасида полиция, тез ёрдам машинаси ва ўт ўчирувчилар етиб келишибди. Шу пайтгача у қизи билан бирга ўз-ўзини ўлдирган Нодира ичида бўлган хонанини қулфларини бузиб, у ерга киришга ҳаракат қилишибди, аммо улар улгурмасдан аввал етиб келган полиция эшикларни ўзи бузиб ўша хонага кирибди, кейин прокуратура одамлари ҳам етиб келишибди.

Улар Нодиранинг жасадини касалхонага олиб кетишди, мен 15 дақиқа бўлган воқеаларни полиция ва прокуратура ходимларига тушунтирдим, ҳақиқий воқеани билмасдан, мен ва оиламга қарши қилинган иғволардан жуда ғариб аҳволга тушдим, дебди қисқа сўзининг охирида Ширин Унал.

“Жумҳурият” газетаси бўлган воқеаларга ҳеч қандай изоҳ бермабди, дейди мухбиримиз. Аммо, кўриниб туридики, Ширин Унал ҳам бу воқеага доир ҳеч қандай янги маълумот бермаган. Демак, воқеанинг тафсилотларини, Ширин Уналнинг гапларини ўрганиш полиция ва прокуратура ходимлари елкасида қолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону