07 July 2009
02:43 -
Обама Москвада: Медведевга хушомадлик кўрсатилмоқда, шартномалар имзоланмоқда, собиқ мухолифатчи у билан кўришини рад этмоқда
АҚШ президентининг Россияга икки кунлик ташрифининг бринчи куни тугади. Барак Обама ва Дмитрий Медведев тор ва кенгроқ доирада учрашдилар, музокаралар олиб бордилар. Обама ҳар бир имкониятдан фойдаланиб Медведевга хушомадлик қилаётгани ҳамманинг жонига тегиб бўлди.
Бу куннинг асосий натижаси – президентлар тарафидан имзоланган икки ҳужжатдир. Биринчи ҳужжатнинг номи - “Стратегик ҳужум қуролларига доир қисқартиришлар ва чекловлар бўйича умумий тушунишлар”. Бу ҳужжатда стратегик ҳужум қуролларини камайтириш ва АҚШ Европада қурмоқчи бўлган Ракеталарга қарши мудофаа системаси бўйича тарафларнинг позицияларини умумий маҳражга келтиришга ҳаракат қилинган. Бу ҳужжатнинг имзоланиши - икки тараф принципиал масалаларда келишолмаганини силлиқлашга урунишдир, деб баҳоланмоқда. Россия Ракеталарга қарши мудофаа системаси яратилишини истамаслиги аввалдан маълум эди, аммо, муҳим бўлгани шуки, АҚШ ўз позициясидан ҳеч чекинмаганидир. Ҳозироқ бу нарсани АҚШнинг ғалабаси, Россиянинг мағлубияти деб баҳоламоқдалар.
Иккинчи ҳужжат - АҚШнинг қуроллари, ҳарбий техникаси, ҳарбий моллари ва аскарларини Россия ҳудудидан Афғонистонга ташишга рухсат берувчи шартномадир. Бу масалада Россия тамомийла АҚШ олдида тиз чўкканини гапириш мумкин. Бу юклар Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларидан ҳам ўтиши кераклигини ҳисобга олинса, Россия бу масалада феълан Ўзбекистон ва Қозоғистон учун ҳам розилик берганини тахмин қилиш қийин эмас.
Обама журналистлар билан учрашганда Гуржистоннинг ҳудудий бутунлиги тарафдори эканлигини алоҳида урғулаши ҳам диққатга сазовор баёнотлардан бири бўлди.
Аввал ҳам хабар берганимиздек, эртага АҚШ президентининг Нодавлат ташкилотлар форуми номи остидаги йиғилиш баҳонасида рус мухолифати лидерлари билан кўришиши режалаштирилган. Мухолифатдан кимлар бу форумда қатнашиши ҳали очиқланмади. Аммо, у ерга таклиф қилинган “Ўнг Кучлар Иттифоқи” (Союз Правых Сил) партиясининг собиқ раиси, ҳозирда Киров вилоятининг губернатори Никита Белых ўзи ҳозир мухолифатда эмаслигини баҳона қилиб, форумга келолмаслигини билдирган.