07 July 2009
02:15 - Шоир Абдулла Ориповнинг кирдикорлари тафтиш қилина бошланди, лекин режим унинг тўла ғажилишига йўл бермайди
Ўзбекистон Ёзувчилари Уюшмасидан олинган хабарга кўра, бу ташкилотда Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориф раислик қилган давр бўйича молиявий-иқтисодий тафтиш бошланди. Уюшмага қарашли Адабиёт жамғармаси, ёзувчиларнинг Дўрмон уйида бошланган дастлабки текширувларда ҳозирданоқ айрим талон-тарожликлар аниқланган. Бир неча йиллик садоқати эвазига берилаётган “мукофот”га собиқ раис руҳан тайёр бўлса-да, у бу ҳолни оғриқли қабул қилмоқда. Аламини ичкиликдан оляпти, дейди мухбиримизга маълумот шипшитган манба.

Лекин таъхмин қилиш мумкинки, режим ва режимбошининг Абдулла Орифга муносабати жиддий бичимда ўзгарган эмас.Маълумки, ёзувчилар ичида бир-биридан ўч олиш туйғуси ҳаммадан баланд. Ҳозир Абдулла Орифниннг душманлари, вақтдан фойдаланиб, унга тош отиб қоладилар. Лекин мавжуд режим ўз содиқ қулинининг тўла ғажиб ташланишига йўл қўймайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону