07 July 2009
03:56 - Ўзбек олимлари Новосибирскдаги форумда иштирок этишди
Кеча ниҳоясига етган Шанхай Ҳамкорлик Ташиклотига аъзо мамлакатлар олимлари, фан ва техника соҳаси билимдонлари, олий ўқув юртлари педагоглари иштирокида Новосибирскда ўтган форумда ўзбекистонликлар ҳам иштирок этишди. Новосибирск шаҳрининг академиклар шаҳарчасида ўтган йирик анжуманда тузилмага аъзо мамлакатлар доирасида илмий-техникавий ҳамкорлик, фан ютуқлари борасидаги консилиумлар борасида келишиб олинган.

Ўтган йили илк бор Урумчида ташкил қилинган форум тузилманинг сиёсий мақсадларидан қатъий назар фан-техника тараққиёти учун аҳамиятлидир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону