02 October 2019
17:30 - Европа Инвестиция Банки вице-президенти Вазил Ҳудак: Инвесторлар Ўзбекистонга келишдан олдин уч қайта ўйлаб кўрадилар

Kun.uz сайти Европа Инвестиция Банки вице-президенти Вазил Ҳудак билан ўтказган суҳбатининг асосий ғояси сарлавҳадан кўриниб турибди. Ҳа, айнан шундай. Ва шундай бўлишини “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқдалар.

Жаноб Вазил Ҳудак бизнинг ҳам фирларимизни ҳисобга олиб шундай дебди:

- Ўзбекистонда туб ислоҳотлар бошланганига кўп бўлмади, ўрта ҳисобда уч йил деб айтиш мумкин. Шундай экан, фикримча, кўплаб инвесторларни бу ерда бўлаётган ўзгаришларнинг узоқ ёки қисқа муддатли экани, ривожланиш йўлидаги ҳаракатлар барқарор бўлиши ёки бўлмаслиги, бошланган ислоҳотлар қай даражада бардавом тус олиши ўйлантирмоқда. Чунки бозор иқтисодиётига жадал суръатларда ўтаётган ҳар қандай давлатда ҳам бу каби ҳолат кузатилади.

Бундан ташқари, бутун Марказий Осиё минтақасининг ривожланиш жараёни ҳам эътиборга олиниши керак. Бу ҳудуд бевосита юксалиб бораётган Хитой, минтақада ўз қарашларига эга Россия, Туркия, Эрон каби давлатларнинг диққат марказида. Уларнинг ҳар бири ўз манфаатини кўзлаб иш юритади. Шундай экан, бу ерга келмоқчи бўлган инвесторлар вазиятни яхшилаб кузатади, Ўзбекистоннинг мазкур минтақада қандай ташқи сиёсат юритиши, қандай стратегия қўллашини батафсилроқ билмоқчи бўлишади.

* * * * *

Дарвоқе, айтиш керакки, жаноб Вазил Ҳудак Ўзбекистон Инвестиция ва Ташқи Савдо Вазирлиги билан ўзаро англашув меморандумини имзолаш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган экан. Шундай Меморандум имзоланибди. Аммо, билмаганлар учун билдириш керакки, Меморандум оғзаки келишув каби нарса. Меморандум эмас, Шартнома ёки шунга ўхшаш ҳужжат имзоланса эди, Европа Инвестиция Банкининг Ўзбекистонга нисбатан муносабати ИЖОБИЙ эканлиги МАЪЛУМ БЎЛАРДИ. Ҳозирча, унинг бизга муносабати САЛБИЙ эканлиги кўриниб турибди.

Демак, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими, "Бирлик"нинг таклифларини ҳисобга олиб, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар устида иш бошлашлари керак. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни демократиялаштириш, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғоялари ётиши ШАРТ. Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, айнан шу талабларни ўртага қўйишга мажбур бўлади.

Расмда - Европа Инвестиция Банкининг Люксембургдаги биноси.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону