02 October 2019
14:24 - Афғонча масхарабозлик: Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти Ачин туманининг 90 фоизи жангарилардан тозаланганмиш. Шавкат Мирзиё қаерда эди?
Бу мамлакатда инглиз тилида ҳам иш олиб борадиган “TOLOnews”сайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти Ачин туманида мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан 50 нафар экстремист жангари йўқ қилинибди ва жароҳат етказилибди.

Нимамиш, хавфсизлик кучлари вакили айтишича, туманнинг 90 фоиз ҳудуди жангарилардан тозаланганмиш. Ҳудуднинг хавфсизлиги тўла-тўкис таъминланиши учун хавфсизлик кучлари томонидан бу ерда 2 та ҳарбий база ва 11 назоратдан ўтказиш пункти ташкил қилинганмиш.

Савол туғилади, бир неча кун аввал ўтказилган президент сайловларида Афғонистон бўйича сайловчиларнинг 20 фоизигина иштирок этгани аниқланган эди. Шундан кейин Нангарҳор вилояти Ачин туманини террористлардан тозалаш бошландими? Бутун Афғонистонни террористлардан тозалаш қачон бўлади?

Бундан ҳам муҳими, Афғонистонда урушни тўхтатиш учун террористлар билан мазокаралар олиб боришни таклиф қилган гўёки президентимиз Шавкат Мирзиё қаерда эди? Ҳамма ишни бу кишини жавобгарликка тортишдан бошлаш керакмасми?

Расмга қаранг, расмий кучлар ўзи кўринмайдиган террористларни гўёки қирғин қилишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону