Бугун Ватикан тарафидан ташкил этилган диний эркинликлар конференциясида нутқ сўзлаган АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео Хитойда тўла диктаторлик ўрнатилгани, оддий одамлар Худодан ҳам кўпроқ диктаторликка сиғинаётганларини айтар экан, уйғурлар ва насронийлар масаласини ҳам тилга олди.
У Уйғуристон ва яқинларида “касбий тайёрланиш марказлари” номи остида миллиондан кўп уйғурни сақлаб турган лагерлар яратилганини, турли насроний гуруҳлар таъқиб остида эканликларини ҳам тилга олди.
Қизиқ, дейди мухбиримиз, шундай конференцияда Ўзбекистон вакиллари ва бошқа туркий мусулмон халқларнинг вакиллари борми, улар ҳам уйғурларни ҳимоя қилдиларми, қиладиларми? Бу саволларга жавоб қидиришимиз керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения
