02 October 2019
07:20 - Масхарабозлик: Фарғона вилоятида учта туман пахта режасини бажарганмиш. Қизиқ, сал кам текинга пахта теришга кимларни олиб чиқмоқдалар?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммаий ахборот воситаси ЎзАга асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа ва Риштон туманлари мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, 15 иш кунида пахта топшириш шартномавий режаларини бажарган эмишлар.

Хабарларда айтилишича, Ёзёвон тумани пахтакорлари давлатга 14,8 минг тонна пахта топшириб, Қўштепа туманида Fergana Global textile масъулияти чекланган жамияти томонидан 7,24 минг гектар майдонда биринчи марта кластер асосида пахта етиштирилиб ва давлатга 19,9 минг тонна пахта топширилиб, Риштон тумани 5,95 минг гектар ер майдонида 15,9 минг тонна пахта етиштириб, шартномавий режаларни бажарганмишлар.

Маълумки, Совет замонида ҳам, мустақилликка эришганимиздан кейин ҳам, Ўзбекистонда ҳамма пахта етиштирувчилар пахтани давлатга, давлат кўрсатган нархда, яъни сал кам текинга топширардилар. Нарх шунчалик паст эдики, оиласини боқишни ўйлаётганлар турли ишлар қидирардилар, шундайлар ҳозир Россияга қочиб, ўша ердан туриб оилаларини боқмоқдалар. Авваллари, пахта теримига қуллардек мактаб ўқувчиларини жалб қилшарди. Хўш, энди ким пахта термоқда?

Хабарларда айтилишича, бу 3 туманда 215 200 нафардан ортиқ теримчи ихтиёрий пахта йиғиштириб олишда иштирок этганмиш. Шунақа эртакларга ишонадиган ўзбеклар борми ҳалигача Ўзбекистонимизда?

Ҳа, бор. Булар – давлатнинг хизматчилари. Улар халқни ҳам аҳмоқ деб ўйлаб, ёлғондакам хабарлар тарқатиш билан оворалар. Ўша ихтиёрий пахта теримига чиққан 215 мингдан ортиқроқ киши – турли даражадаги давлат хизматчилари, ҳарбий аскарлар ва бошқалардир. Мактаб ўқувчилари ҳам гўёки ўқишдан кейин пахта теримига чиқарилганлари ҳам шубҳасиздир.

ЎзАдан олинди деб тарқитилаётган расмлардан биттасига қаранг. Расмдаги асосан ёши катта аёллар 15 кунда Фарғона вилоятининг 3 та туманида пахта топшириш бўйича шартномавий режаларни бажарган эмишлар.

Асосий саволимиз ҳуқуқ ҳимоячиларига қаратилган: Сизлар қаерга қарамоқдасиз? Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режими сизларни аҳмоқ қилиб, лақиллатиб юрганини кўрмаябсизми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону