02 October 2019
03:43 - Тошкентга келган Россия Федерация Кенгашининг раиси Валентина Матвиенкони биздаги ҳамкасби Танзила Норбоева кутиб олди, кечқурун улар рус театрига бордилар
Кеча тушдан кейин Тошкентга келган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони аэропортда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кутиб олди. 3 октябргача Ўзбекистонда бўладиган Валентина Матвиенко бир қатор сиёсий учрашувлардан ташқари Бухорага бориши ҳам кутилмоқда экан.

Расмга қараганда бу икки аёл овқат ейишда бир-бирларидан қолишмайдиганга ўхшайдилар. Турли ҳужжатларни имзолашда ҳам ҳам айнан шундай бўлса керак. Бунинг устига Бухорога бирга бориб, бирга овқатланишлари ҳам мумкин.

Аммо, ўт қизиқ бўлгани, кеча кечқурун бу икки аёл Ўзбекистон Давлат Академик Рус Драма Театрида бўлишди, театр коллективини келаётган 85 йиллиги билан табриклашди, “Банкрот” комедиясини кўришди.

Нима ҳам дердик, россиялик хонимнинг Ўзбекистонга ташрифи ёмон бошланмабди, буёғи ҳам шундай давом этса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону