15 September 2019
19:53 - Бугун Афғонистон ҳаво ҳарбий кучлари АҚШ ёрдамида 2 вилоятнинг “Толибон” тайинлаган соядаги ҳокимларини ўлдирдилар

Маълумки, ўтган йилдан бери Қатарда “Толибон” вакиллари билан гўёки тинчлик музокаралари олиб бораётган АҚШ, бир неча кун аввал Президент Доналд Трампнинг бир оғиз сўзи билан “Толибон” билан музокараларини тугатганди. Айни замонда, Вашингтонга келиши аввалдан режалаштирилган Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўз ташрифини бекор қилганди.

Мана энди, ҳамма нарса ўзгаришга бошлади. Reuters Агентлиги бир оз аввал хабар қилишича, шанбадан якшанбага ўтар кечаси Афғонистон хавфсизлик кучлари АҚШнинг ёрдамида “Толибон”нинг қўлида бўлган вилоятларга ҳаводан ҳужум уюштириб, икки вилоятнинг соядаги ҳокимларини, тўғрироғи, “Толибон” тайинлаган ҳокимларни ўлдиришибди.

Афғонистон Мудофаа Вазирлиги бугун кечаси Покистон билан чегарадош Пактика вилоятида 85 террорист, Саманган вилоятида соядаги ҳоким Машлави Нуриддин ва 4 террорист, Фараҳ вилоятида ҳоким Мулла Сайид Азим ўлдирилганини эълон қилди.

“Толибон” расмийлари бўлиб ўтган тўқнашувларни рад этмасдан, ўзларидан ҳалок бўлганлар сони ҳалок бўлган Афғонистон ҳарбийларининг сонидан кам бўлганини айтишмоқда. Аммо, уларга ҳеч ким ишонмаси ўз-ўзидан маълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону