Бугун Фозилхўжа Толибхўжа Ўғли исмли бир йигит Фейсбурк тармоғи орқали Тошкентнинг марказида бир жой ўйиб ташлангани, кичкинагина ўйилган жой 2-3 ойдан бери тузатилмаётгани ҳақида қисқа видеофильм қўйибди. Маҳаллий ҳокимларни кўзини очиш нуқтаи назаридан яхши видео бўлиши мумкин.
Аммо, бу йигит ҳамма нарсанинг илдизини кўролмаётгани, Ўзбекистон ўлим йўлида эканлигини тушунмасдан, майда-чуйда муаммолар билан шуғулланаётгани – мамлакатимиз нимага шундай ғариб аҳволда эканлиги ҳақидаги саволнинг илдизларини очиб бермоқда. Илдиз – халқнинг ҳеч нарса билан иши йўқлигидир.
Агар Фозилхўжа Толибхўжа Ўғли ватан ва халқининг асосий муаммолари, уларни ечиш йўллари билан қизиқса, авваламбор, бизнинг саҳифани ўқишга ўрганса ва биз кўтараётган фундаментал муаммолар билан боғлиқ видеолар тайёрлаб, уларни ижтимоий тармоқларда тарқатса, фойдали иш бўларди.
Нима ҳам дердик, “Марҳамат, бизнинг саҳифага, ҳурматли Фозилхўжа Толибхўжа Ўғли” деймиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения
