15 September 2019
22:44 - Шармандалик: Kun.uz cайти Исломни реклама қилишга ўтди ва Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизини мақташ билан шуғулланди
Бугун Kun.uz cайти Одинахон Муҳаммад Содиқ: «Ҳар бир мусулмон бошқа мусулмонни ўзидан устун қўйиши керак”. Muslimaat.uz веб-сайтининг ҳисобот анжумани хусусида» номли КАТТАГИНА РЕКЛАМА/МАҚОЛА эълон қилди.

Реклама/мақолада исломчилар 2004 йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бошчилигида биринчи исломий веб-сайт очганлари, кейин бу сайт асосида яна бир нечта сайт яратилгани, улардан бирини Шайхнинг Одинахон Муҳаммад Содиқ исмли қизи бошқараётгани айтилади, ҳар бир сайтнинг электорон адреси кўрсатилади ва ҳар бир сайтнинг фаолияти ЎТА КЕСКИН шаклда олқишланади.

Бундай РЕКЛАМА/МАҚОЛАнинг Kun.uz cайтида эълон қилиниши - Ўзбекистон дунёвий/секуляр давлат эканлиги ҳақидаги конституцион принципга тупиришдир. Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистоннинг тегишли идоралари, биринчи навбатда, ДХХ бунга қарши керакли ишларни қилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону