15 September 2019
14:45 -
Яна бир масхарабоз: Қишлоқ Хўжалиги Вазири Жамшид Хўжа ер муносабатлари бўйича мавжуд қонунларни тартибга соладиган Ер кодекси тайёрлаганмиш
Ўзбекистон давлат сифатида ўлаётганини ҳозир бутун дунё билади. Масалан, АҚШ ва Россияда Ўзбекистонга оид биронта жиддий хабар ҳам берилаётгани йўқ. Ўзбекистонимиз Ғарб ва Япония ҳамда Жанубий Кореяга ўхшаган инновацион эмас, оддий қишлоқ хўжалиги давлати. Шу сабабли, аслида, бизда Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги муҳим орган бўлиши керак.
Аммо, бу вазирликка раҳбар қилиб қўйилган мишиқи, яъни ўз исми-шарифини ҳам ҳалигача ўрислар тиқиштирган шаклда ишлатиб келаётган Жамшид Ходжаев (аслида Жамшид Хўжа бўлиши керак) исмли мишиқи, кеча 14 сентябрь куни ўз вазирлиги биносида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ўтказибди ва роса вайсабди.
Унга кўра, бу соҳада ҳам аҳволимиз дабдала эканлигининг бош сабабчиси – бу соҳага оид расмий ҳужжатлардаги камчиликлар эмиш. Уларни тугатиш учун ер муносабатларини тартибга соладиган ЕР КОДЕКСИ лойиҳаси тайёрланганмиш. Кечаги учрашувда мишиқи Жамшид Хўжа ўша ЕР КОДЕКСИни улуғлаш билан овора бўлибди.
Аслида, дейди мухбиримиз, ЕР КОДЕКСИ каби нарсалар яратиш билан ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Чунки, аҳволимиз дабдалалигининг, қишлоқ хўжалиги ҳам шунинг ичида, асосий сабабчиси - Москванинг топшириғи билан Ўзбекистонни ўлдириш мақсадидагина ишлаётган ва Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидир.
Демак, авваламбор шу режимни ўзгартириш керак. Бунинг учун, аввалари ҳам кўп марта айтганимиздек, Ўзбекистонимизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак, тўғрироғи, ШАРТ.
Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.
Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.
Расмда оддий кўйлакда ўтирган йигитча ўша мишиқи вазир Жамшид Хўжадир.