Маълумки, Озорбайжоннинг Туркия билан чегарадош Нахичеван Автоном Республикасида 2009 йил 3 октябрь куни Туркия, Озорбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарлари - Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши яратган эдилар. Бу ҳақда Нахичеван Битими номли ҳужжат ҳам имзоланган эди.
Ўшандаёқ “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси бу ташкилотга Ўзбекистон кирмаганининг сабаби сифатида Москва бунга рухсат бермаганини айтиб, Ўзбекистон бу ташкилотга кириш учун курашиши кераклигини урғулаган эди. Ўтган йилнинг 3 сентябрь куни Шавкат Мирзиё Қирғизистоннинг Чўлпон Ота шаҳрида Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг олтинчи саммитида меҳмон сифатида иштирок этиб, нутқ сўзлаганда, Ўзбекистонни бу ташкилотга кириши ҳақида ҳам гаплашилгандир деб умид қилгандик. Буни ўз хабарларимизда билдиргандик. Аммо, бундай мавзу Чўлпон Отада муҳокама ҳам қилинмади.
Мана орадан бир йил ўтди, кўриб турибмизки, шу пайтгача ҳам ҳеч нарса қилинмаган.
12 сентябрда Туркия Ташқи Ишлар Вазири Мавлут Човушўғли Ўзбекистон Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлиш учун ариза бергани, бунинг учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши кераклигини Тошкентга билдирилганини эълон қилди. Шундан келиб чиқиб, 13 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида"ги қонунни қабул қилдилар.
Демак, тахмин қилиш мумкинки, Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашинининг бу йил 16 октябрда бўладиган навбатдаги саммитида Ўзбекистон бу ташкилотга қабул қилинади.
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг Ўзбекистонни Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига кириши кераклиги ҳақидаги таклифи охир-оқибат тан олинаётгани шубҳасиз қувончли воқеадир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения