13 September 2019
23:33 - АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда фуқаролик жамияти вакиллари, жумладан, "Эзгулик" Жамияти раҳбари билан учрашди

Бугун Тошкентдаги АҚШ элчилигида элчи Даниел Розенблюм мамлакатдаги фуқаролик жамияти етакчилари билан учрашди. Фуқаролик жамиятининг 5 кишидан иборат гуруҳида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ҳам бор эди.

Абдураҳмон Ташанов учрашув даврида элчи эътиборини мамлакатда сиёсий ҳуқуқларга қаратиб, “Эзгулик” Жамияти Ўзбекистон Репсубликасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш киритиш таклифини илгари сураётгани, бу борада кампания бошлаганини алоҳида урғулаган.

Хусусан, ҳуқуқ фаолига кўра, мамлакатда сиёсий муҳит ўзгармас экан, ҳуқуқ ҳимоясидаги жузъий юксалишларга хурсанд бўлиш керак эмас. Агар сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш борасидаги 20 минг кишилик аъзо тўсиғи олиб ташланмаса, ислоҳотларнинг амалий натижасига умид қилиш соддалик бўларди.

Ҳолбуки, бу борадаги дунё тажрибасини ҳам ҳисобга олиш керак. Масалан, тоталитар ва катта Россияда бу тўсиқ бор-йўғи 500 кишини, қўшни қозоқ ва қирғиз давлатларида эса, 10 кишини ташкил этади. Бу борадаги рақамларни эшитган АҚШ дипломати ҳайратларини яширолмай қолибди.

“Ҳуқуқ ҳимоячилари болалар меҳнати ва сиёсий маҳбуслар сингари эски лозинглардан воз кечиб, албатта янги стратегия билан ишлаши лозим. Қачонки, ҳуқуқ фаоллар ана шу йўлга ўтса, сиёсий ҳуқуқлар масаласини кун тартибининг марказига олиб чиқса, халқаро ташкилотлар ва жаҳон ҳамжамияти олдида ҳам аввалги ибтидоий чақириқлар сиёсий ҳуқуқлар мавзуси билан алмашади. Акс ҳолда, олға кета олмаймиз”, деди “Эзгулик” раиси.

Абдураҳмон Ташановнинг фикрича, фуқаролик жамияти вакиллари ташаббускор, айни пайтда авторитарлигича қолаётган президент Шавкат Мирзиёга кўмакчи бўлишлари лозим. Зеро, президент 2015-2021 йилларга мўлжалланган стратегик ҳаракатлар дастурида сиёсий партияларнинг жоналаниши ва жамият ҳаётидаги ўрнига алоҳида ўрин берганди.

Ҳамма шу фактларни ҳисобга олган ҳолда, дейди мухбиримиз, АҚШнинг элчиси ҳам сиёсий ҳуқуқлар мавзусини ҳамма ерда кўтарса, демократларга ва ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиларига катта ёрдам берган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону