14 September 2019
18:48 - Кеча Қонунчилик Палатаси “Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битими” ҳақидаги қонунни тасдиқланганди, бугун Сенат ҳам тасдиқлади
Бугун Олий Мажлиснинг юқори палатаси бўлган Сенатда “Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни тасдиқланди. Бу ҳақда ҳамма оммвий ахборот воситалари хабар бердилар.

Сенатнинг кадда-Сенатори Алишер Курмановнинг “Ўзбекистоннинг мазкур тузилмага аъзо бўлиши мамлакат учун савдо ва инвестициявий жиҳатдан қулай шароит яратади. Таълим, капиталлар, хизматлар ва технологияларнинг эркин ҳаракатланишига, банк амалиётидаги масалаларни енгиллаштиришга ёрдам беради” деган сўзлари ҳам оммавий ахборот воситаларида тилга олинди. Нима, кадда-Сенаторлар шундай ҳақиқатни бу ташкилот тузилганидан кейин 10 йил ўтгач тушуниб қолдиларми?

Нима бўлганда ҳам, Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг бу йил 16 октябрда бўладиган саммитида Ўзбекистон бу ташкилотга расман қабул қилинади.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, ўтган йили Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф билан келганда, у ва Шавкат Мирзиё Ўзбекистон бу ташкилотга аъзо бўлгани ҳақида ёлғон гаплар гапиргандилар. Мана энди Ўзбекистон бу ташкилотга ҳақиқий аъзо бўлади, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг узоқ йиллардан бери гапириб келаётган таклифи амалга ошади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону