03 September 2019
08:14 - Давлат Статистика Қўмитаси: Бу йил ичида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 16,5 фоизга ортди. “Ҳаракат”: Аслида ортиш 25-30 фоиз атрофида бўлди!!
Шу кунларда Давлат Статистика Қўмитаси ўз веб сайтида 2019 йилнинг январь-август ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи умумий ҳисобда 8,2 %га, 2018 йилнинг август ойига нисбатан 16,5 %га қимматлашганини билдирди.

Ақли бор одам тушунадики, Ўзбекистонда Олий Мажлиснинг иккала палатаси, сиёсий партиялар, ҳукумат, давлатнинг ҳамма органлари, расмий оммавий ахборот воситалари мавжуд тожиклар режимнинг қўғирчоқларидир. Давлат Статистика Қўмитаси ҳам ўшалардан биттаси. Шундай экан, бу қўғирчоқлар тарақатаётган маълумотларга ишониш мумкин эмас. Аммо, шу ёлғон маълумотлар ҳам ҳақиқатни ўрганиш учун асос бўлолади.

Бировга ёқадими, ёқмайдими, фарқи йўқ, ҳозир бутун данё ҳамма нарсани АҚШ долларига асосланган нархларда ўлчамоқда ва уларни солиштирмоқда. Қаранг, Ўзбекистон Марказий Банки ҳар ҳафтада сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан курсини эълон қиларди. Ўтган йили 30 июлда 1 доллар 7791 сўмга, 2019 йил 5 августда эса, 8704,87 сўмга тенг бўлди. Яъни, долларнинг курси 1 йилда 913 сўмга ортди. Бу – 11,7 фоиздир.

Истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 16,5 фоизга, 1 долларнинг сўмга нисбатан курси 11,7 фоизга ортган экан, демак, ҳақиқий нархлар 16,5 + 11,7 = 28,3 фоизга ортган бўлади.

Демак, бир йил ичида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 16,5 фоизга эмас, 28,3 фоизга ортди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону