03 September 2019
03:35 -
АҚШнинг Санта Круз ороли ёнида сув ости ишлари билан шуғулланадиган кема ёниб кетди, 4 киши ҳалок бўлди, 5 киши қочиб қутилди, 30 кишининг жасади ҳам топилгани йўқ
АҚШнинг Тинч Океани тарафидаги Калифорния штатига тегишли Санта Круз ороли ёнида сув ости ишлари билан шуғулланадиган кема якшанбадан душанбага ўтар кечаси тўсатдан ёниб кетди. 5 киши қочиб қутилди, кейин 4 кишининг жасади топилди. Аммо, кемада бўлган 39 кишидан 30 нафари нима бўлгани ҳали ҳам номаълум. Тахмин қилинмоқдаки, улар ҳам ҳалок бўлган.
Эслатиш керакки, бир неча кундан бери АҚШнинг Атлантика океанига чиқувчи жанубий-шарқ ҳудудлари океандан келаётган “Дориан” исми берилган довул хавфи остида эканлиги гапириларди. Флорида, Жоржия, Жанубий ва Шимолий Королина штатларининг баъзи қисмларига бу довулнинг учи етиб келиб бўлди ҳам. Маҳаллий вақт билан бугун кечаси довул бу штатларни урса керак.
Аммо, Жанубда шундай хавф бор пайтда, кутилмаганда Ғарбда кеманинг ёниб кетиши ва шунча одам ҳалок бўлгани ҳам катта фалокат бўлди.