03 September 2019
16:30 - “Дориан” довули Багама ороллари устида тезлигини йўқотди, аммо АҚШ учун ҳали ҳам хавф бор

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Атлантика океанидан келаётган ва “Дориан” номи берилган довул АҚШ устига етиб келишидан кейин бўлиши мумкин бўлган вайронгарчиликлардан қўрққан АҚШ президенти Доналд Трамп 1 сентябрда Иккинчи Жаҳон Уруши бошланишининг 80 йиллиги муносабати билан Польшада ўтказиладиган маросимларга боришдан воз кечган ва у ерга АҚШ Вице-президенти Майк Пенс кетган эди.

Ҳозир маълум бўлдики, “Дориан” довули АҚШ билан Куба ўртасидаги Багама ороллари устида кутилмаганда тезлигини йўқотди ва ҳозир АҚШда аввалгидек катта хавф кутилмаяпти. Аммо, хавф бутунлай йўқ ҳам эмас. Кўрамиз, буёғи нима бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону