09 August 2019
22:39 - Ҳаммани сансираётган Шавкат Мирзиёнинг обрўси тушмоқда, долларнинг курси ортмоқда. Бу аҳволдан чиқишнинг йўли - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини рўйхатга олишдир!
Шавкат Мирзиёнинг Бош вазир бўлган пайтларда турли аудиоселектор ва видеоселектор мажлисларида ҳаммани сансираш ва ҳақорат қилавериш одати борлигидан кўп одамлар хабардор эдилар. Аммо, яқинда у видеоселектор мажлисида вилоят ҳокимларини сансирагани, уларни ифлос сўзлар билан ҳақорат қилганини бутун Ўзбекистон халқи кўрди ва эшитди.

Ижтимоий тармоқларда бу воқеа муҳокама қилиниши, “Ҳаракат” Агентлиги “Вилоят ҳокимларини халқнинг кўзи ўнгида “сансираган” ва ҳақорат қилган Шавкат Мирзиё истеъфога улоқтирилиши керак” сарлавҳали хабар тарқатиши - Ўзбекистон Президентининг обрўсини бир тийин қилиб қўйганини ҳозир ҳамма кўриб турибди.

Ўзбекистон Марказий Банки ўтган ҳафта долларнинг курсини 80 сўмга орттирган бўлса, бу ҳафта 177 сўмга орттирди. Тижорат банкларида ҳам долларнинг сўмга нисбатан курси кескин ортти. Яъни, ўзбек сўмининг курси тушмоқда, сўмимиз, у билан бирга иқтисодиётимиз ўлмоқда. Марказий Банкнинг бу ҳолат бўйича бугун тарқатган таҳлилига мутлақо кўпчилик ишонмайди.

Айнан шу сабаблардан, Шавкат Мирзиёнинг обрўси кескин тушишга бошлади ва у вақтинча таътил баҳонасида халқнинг кўзидан ғойиб бўлди. Очиғини айтсак, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё ҳам сиёсий ўлим ёқасига келиб қолди.

Ҳа, Шавкат Мирзиё истеъфога кетиши керак. Аммо, бу бир пасда қилинадиган иш эмас. Биринчи қадам сифатида Ўзбекистонда ҳақиқий демократик сиёсий партияларни рўйхатга ўтказтирмаслик мақсадида қонунлар йўли билан қўйилган сунъий тўсиқлар олиб ташланиши, ўзбек тилини давлат тили қилдирган, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси рўйхатга олиниши, бу партия шу йилнинг охирида бўладиган парламент сайловларида иштирок этиши керак.

Ана ўшандан кейин ҳозирги президент истеъфога кетса, Ўзбекистон ва унинг халқи учун катта муваффақият бўлади.

Шу йўналишда ишлар қилиш ниятингизни келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан тарқатиладиган табрикномангизда тилга олиб, кейин уларни бажаришни бошласангиз, ватан ва унинг халқи учун улуғ иш қилган бўлардингиз, жаноб Шавкат Мирзиё! Қолаверса, унутмангки, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Сизга бу ҳақда мактуб ҳам йўллаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону