09 August 2019
19:35 - Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 10 августда кучга кирадиган курсларини эълон қилди
Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 10 августда кучга кирадиган курсларини эълон қилди

Марказий Банк бу йил душанба ҳайитнинг 2-чи куни бўлишидан келиб чиқиб ва сўнги йиллардаги анъанасини бузиб, 2019 йил 10 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8882,00 сўм (8704,87 сўм)

1 ЕВРО – 9928,30 (9668,50)

1 Жанубий Корея вони – 7,36 (?)

1 Хитой юани – 1260,93 (?)

1 Туркия лираси – (1624,03) (?)

1 Россия рубли – 136,38 (133,85)

1 Қозоқ тенгеси – ? (?)

Кўриб турибсизки, долларнинг курси 177,13 сўмга ортиб, 8882,00 сўм га чиқибди. Бу – аҳвол ёмонлигининг яна бир исботидир. Қолаверса, долларнинг сўмга нисбатан курси тахминан 1 йилдан бери тўхтовсиз ортиб бораётганини унутмайлик.

Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз асосан тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.

Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида, ҳар доимгидек, Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган. Яъни, Ўзбекистонда ҳали ҳам эркин валюта бозори йўқ. Социалистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон каби мамлакатда бўлолмайди ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону