10 August 2019
12:27 - Қонунчилик палатаси: ИИВнинг жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан амалга оширилаётган ишлари қониқарли эмас
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан 2019 йил 9 августда ўтказилган навбатдаги йиғилишида Ички ишлар вазирлигининг 2019 йилнинг I чорагида фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган вазифаларни бажариш ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички дастурининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Парламент сайтида ёзилишича, танқидий-таҳлилий муҳокама этилган ахборотда Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг I чорагида фаолият самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларнинг бажарилиши ҳолати, хусусан, республикада ўғирлик жиноятларининг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

Бироқ эшитув чоғида вазирликнинг жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда 2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлари қониқарли эмаслиги, бу борада белгиланган вазифалар тўлақонли бажарилмаётгани қайд этиб ўтилди.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳаларининг сифатини ошириш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилар экан, лойиҳалар аксарият ҳолларда депутатлар томонидан қарийб 70 фоизгача ўзгартирилиб, қайта ишланаётгани, коррупция элементлари мавжуд нормалардан халос қилинаётгани таъкидланди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлигига айни масалалар юзасидан фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор тавсиялар берилди. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону