07 August 2019
15:42 -
“Tолибон” террористларининг терактлари ҳақида аввал “Ҳаракат” Агентлиги хабар берарди, энди Kun.uz ҳам беришга бошлабди. Шавкат Мирзиё қаерда?
Kun.uz веб сайти 1 соатча аввал “Кобулда портлаш: 18 киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ киши жароҳатланди” сарлавҳали хабар тарқатибди. Афғонистонда инглиз тилида иш олиб борадиган Tolo News агентлигига асосланиб берилган хабарга кўра, портлаш Кобул шаҳри ғарбида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ичида портловчи моддалар бўлган автомобилни портлатишдан мақсад полиция бошқармаларидан бирини йўқ қилиш бўлган.
Қаранг, битта портлаш билан 18 кишини ўлдириб, 100дан кўп кишини ярадор қилибдилар. Хўш, Афғонистоннинг хавфсизлик хизматлари нимага бу терактнинг олдини олмадилар? Ёки ололмадиларми?
Энг қизиғи, портлаш учун жавобгарликни айнан “Толибон” террористлари ўз зиммасига олиб бўлибди.
Tolo News агентлигининг веб сайтида Афғонистон Ички Ишлар Вазири ўринбосари Хушал Садатнинг қуйидаги сўзлари ҳозиргина эълон қилинди: “душманларимиз вилоятда ҳеч нарса қилолмасдан шаҳарларда шу каби ҳужумлар уюштириш билан шуғулланмоқдалар”.
Унутмайликки, айнан Шавкат Мирзиё ўтган йилнинг бошларида Афғонистондаги қонли урушни тўхтатиш учун “Толибон” билан тинчлик музокаралари олиб боришни таклиф қилган ва Ўзбекистонда бу мавзуга бағишланган халқаро конференция ўтказганди. Аммо, "Толибон" чет эл қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетмагунча, Афғонистон ҳукумати билан музокаралар олиб бормаслигини айтмоқда.
Хўш, ҳозир Шавкат Мирзиё таътилда бўлгани сабабли, Афғонистондаги терактлар билан иши йўқми?
Бу хабарга қўйилган расмни "Ҳаракат" мухбирлари Tolo News агентлигининг сайтидан олдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения