07 August 2019
07:39 -
Вилоят ҳокимларини халқнинг кўзи ўнгида “сансираган” ва ҳақорат қилган Шавкат Мирзиё истеъфога улоқтирилиши, ЎЗБЕКЭЛИни бу элнинг асл фарзандлари бошқариши керак
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё шу йил 2 август куни ўзи ўтказган видеоселекторда Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари Шуҳрат Ғани, Фарҳод Эрман ва Зафар Рўзини қаттиқ танқид остига олиб, уларга “Обод қишлоқ” ва шу каби турли ободлантириш лойиҳаларини амалга оширилишида йўл қўйилган камчиликлар учун ҳар қандай чегаралардан чиқиб кетувчи қўпол танбеҳлар берган ва улардан уйлари бузилишида жабр чеккан аҳолидан узр сўрашни талаб қилганди.
Айтиш керакки, Kun.uz каби оммавий ахборот воситалари аввал ўша видеоселектор мажлисида Шавкат Мирзиёнинг айтган гапларини ҳаммага 3 августда эшиттирдилар. У ерда Шавкат Мирзиёнинг шармандалик руҳидаги қуйидаги сўзлари бор:
«Менинг сиёсатимга энг катта душманлик қилганлардан бири - Хоразм вилояти ҳокими жаноб Эрманов. Эрмановга интернетдаги изоҳлардан сенга ва сенга ўхшаган ноинсофларингга “табрик” жўнатаман.
Урганч шаҳар ҳокими [Шуҳрат Абдуллаев]ни жиноий жавобгарликка тортамиз, десам, адвокат бўлиб, бош вазиримизга илтимос қилдинг. Мана, сенинг менга қилган “дўстлигинг”. Сен ва менинг сиёсатим тўғрисидаги бугун чиққан изоҳларни ўқи.
Сен ноинсоф менга дўст бўлсанг, бузиш қўлингдан келмас экан, нима қиласан у ерни бузиб? Мана, изоҳларни ўқи. Бош вазир борганидан сўнг одамлар нима деб ёзаяпти? Сенинг суратинг йўқ бу ерда. Бош вазирники турибди ва президентнинг сиёсатига лаънат айтишяпти.
Атрофингда ўтирган одамларинг билан мана менга қилган душманликларинг. Бузишдан олдин калланг билан ўйлаб кўрмайсанми, бузгандан фойда борми ёки йўқ? У ноинсофларга шунча пул бердик 30-50 миллиардлаб, нима қиласан у пулни? Катта холангнинг пулими у молия вазирлигининг пули? Ё Ўзбекистонга ўтказиб қўйган жойинг борми? (Қаранг, Шавкат Мирзиё шу ерда Ўзбекистон ССР халқ депутати Жаҳонгари Муҳаммаднинг 1991 йили сентябрь ойида Олий Совет мажлисида Ислом Каримга қарши гапирган гапларини такрорламоқда. – “Ҳаракат”).
Бировни ишдан олиш, жиноий жавобгарликка тортиш керак бўлса дарров адвокатга айланасизлар.
Буларни ўқиб мен қандай кабинетимда тинч ўтира оламан? - деган президент Ш.Мирзиёев.
“Яккабоғ воқеалари”га тўхталиб ўтган президент Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиевга ҳам танбеҳ берган:
“Қашқадарёнинг валломати бор, Рўзиев деган, 5 йил қишлоқ хўжалиги вазири бўлиб ишлаган ноинсоф. ДХХ раҳбари борганидан сўнг чиққан изоҳларни ўқи. Битта жиннинг қариндоши билан жанжал қилиб, менинг сиёсатимни бутун дунёга шарманда қилди. Ўзимни туманим, у қиламан, бу қиламан, дейсан. Битта тузукроқ кадринг йўқ, яна Деҳқонободга тирмашасан. Мана, сенинг менга қилган “дўстлигинг”. Ўзбекистондаги ҳозирги ошкоралик, шаффофликни таъминлай, деб кечаю-кундуз юритаётган сиёсатимга атрофингдагилар билан қилган “дўстлигинг”.
Қўлингдан келмас экан, нима қиласан бир одамнинг туппа-тузук турган уйини бузиб? Сен хулоса қил, уйингни биров келиб бузса [нима қиласан]?
Ноинсофлар, мен сизларнинг қай бирингга бузгин, деб топшириқ бердим? Мен сизларга аввало одамларни рози қилиб, кейин жаноб Зокиров деган вазир билан ўтириб, лойиҳа қилиб, бош вазирга ҳисобот бериб, кейин қилинглар, деб топшириқ берганман.
Мана, сенинг “дўстлигинг”, жаноб Рўзиев! Ўзингни ўша туманга ҳоким қилиб юбораман, айтиб қўяй! - дея Яккабоғда бўлиб ўтган воқеаларга ўз муносабатини билдирган президент.
Фарғона вилояти Риштон туманида амалга оширилган кенг қамровли бузилиш ишларига тўхталар экан, президент шундай деган:
“Мана, интернет фойдаланувчиларининг Риштон туманидаги кўчмас мулк бузилишларига нисбатан изоҳлари. Мен сизларга тайёр пул бераяпман, пулни “Обод қишлоқ” қилинглар, деб бераяпман. Мана, сенинг менга “дўстлигинг”, Ғаниев деган валломат!
Мана, одамлар изоҳларда йиғлаяпти, сенинг расминг йўқ, президентнинг расми бор. Сен ноинсоф бориб, Эрмановга ўхшаб аҳмоқларча “буза, буз” дейсан. Бузишдан аввал сен ўз бошингни буз. Мен сени шунинг учун тарбия қилиб юрувдимми? Қош қўяман деб кўз чиқариб, бутун Ўзбекистонни [шарманда қилаяпсизлар].
Эй ноинсоф, Риштон бўйича ҳам сенга пул бериб айтдимки, Риштонни янгилаш керак, бироқ одамларни рози қилиб қилиш керак, деб. Жаноб Ғаниев, тажрибали ҳоким! Майли, Эрманов кеча келган ҳоким, Рўзиев иккаланг хиёнатчисан! Сизлар билан катта-катта ишларни амалга ошира оламизми? Ҳеч қачон ошира олмаймиз! Чунки сизларга бир топшириқ беришга одам қўрқади! Нега десангиз, савиянг йўқ, билиминг йўқ, китоб ҳам ўқимайсан, президентнинг қарорини ҳам, - деган президент.»
Эртаси куни, яъни 4 августда Kun.uz cайти Шавкат Мирзиёнинг қуруқ гапларини эмас, унинг нутқининг видеокўрсатувини эълон қилди. У ҳокимларни фақатгина “сансираб” ҳақорат қилмагани, балки, уларни бозордаги пистачка сотувчи хотинлар қиладиган шаклда дабдала қилгани, ҳокимларни “ноинсофликда” айблагани кўрсатилди.
У вилоятларда аҳолининг уйлари зўрлик билан бузиб ташланаётганинга имо-ишора қилиб, “Зўравонлик сиёсатидан фойда бўлганида 30 йилда зўр бўлиб кетган бўлар эдик” деб айтишгача борибди. Бундан ташқари, 2 августдаги видеоселектор мажлисидан кейин, бир қатор оммавий ахборот воситаларида Бухоро вилоятида бўлаётган ёмон воқеалар ёритишга бошлангани, Инсон Ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази директори, аслида, ватан ва миллатнинг бош хоини Акмал Саид ҳам бор камчиликларни, жумладан, Жаслиқ зиндонида қийноқлар борлигини гапиришга бошлагани жуда муҳимдир. Уч вилоятнинг ҳокими ўз вилоятида яшовчилардан ёлғондакам кечирим сўраши эса, Ўзбекистон каби зиндонхоналар учун оддий воқеадир.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, аҳолиси 33 миллиондан ҳам ошган Ўзбекистондек давлатнинг тожик аслли президенти Шавкат Мирзиёнинг бундай шармандлик руҳидаги нутқи ва ҳаракатларини ҳеч қачон кечириб бўлмайди. Ҳеч шубҳа йўқки, Шавкат Мирзиё тилга олган Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари Шуҳрат Ғани, Фарҳод Эрман ва Зафар Рўзи ўз вилоятларининг аҳолисига мисли кўрилмаган ҳурматсизлик кўрсатишган. Аммо, ҳеч шубҳасиз, Шавкат Мирзиёнинг талаби билан шундай қилишган.
Шундай экан, Шавкат Мирзиёнинг вилоят ҳокимларини бунчалик ерга топташи ҳеч қандай мантиқ ва қолипга тўғри келмайди. У ўзини ҳимоя қилиш учун ҳокимларни ерга урмоқда. У дунёнинг ҳеч бир давлатининг президенти қилмайдиган ишларни қилиб, Ўзбекистон ва ўзбек миллатини ўлаётган давлат ва миллат қилиб кўрсатиш билан шуғулланмоқда. Унинг ўзи ватан ва миллатга тупириб, бизни онгли равишда ўлимга олиб кетмоқда.
Ўзбеклар, кўзингизни очинг! Бундай президент ва бундай тожиклар режими билан келажагимиз йўқ ва бўлолмайди. Демак, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак. Айнан шундай ислоҳотлар Ўзбекистон ва унинг халқини ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқолади. Унутмайликки, ҳозир Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги, ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Россиядан ҳам кўп марта кам. Шу сабабли миллионлаб ватандошларимиз чет элларда қуллардек ишлаб, Ўзбекистондаги оилаларини боқмоқдалар.
Буларни қилмасак, яқинда миллат майдонларга чиқиб шундай талабларни ўртага қўйишни бошлайди. Шуни кутамизми? Йўқ, ҳозир ҳаракат қиламиз. Чунки, ҳаракатда – баракатдир.