Жаҳон давлатларининг Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича рўйхатида охирги 10 давлат ичидамиз. Энг охирги ўринда Конго, охиридан 4-чи ўринда Тожикистон, 8-чи ўринда Ўзбекистон ва 10-чи ўринда Қирғизистон турибди.
Мана ўша рўйхатнинг охирги ўнталигини кўрсатувчи жадвалнинг расмини шу ерга қўймоқдамиз. Қизиқ, Ўзбекистон шунчалик қашшоқ экан, Шавкат Мирзиё таътилини қаерда ўтказмоқда? Ёки президент учун ҳамма нарсани “Во!” қилиб бераверишадими?
Хўш, оддий халқнинг аҳволи ҳақида ким ўйлайди? Бошқа хабарлардан кўриб турибмизки, Шавкат Мирзиё ва маҳаллий ҳокимлар аҳолининг уйларини бузиш ва шу йўл билан ҳаммаёқни гўёки ободонлаштириш билан машғуллар. Ўша ерда ҳам ишлар чатоқ, аммо қашшоқлигимиз билан нега ҳеч кимнинг иши йўқ.
Ҳеч кимнинг иши йўқ деганимизда, “Бирлик” ва “Ҳаракат”ни назарда тутмадик. Чунки, бизнинг хабарларни ўқиётганлар кўриб туришибдики, Ўзбекистон ва халқининг қашшоқ ҳамда қолоқлиги билан фақат биз қизиқмоқдамиз, бу аҳволдан чиқиш учун Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини тўхтамасдан гапириб ётибмиз.
“Бирлик” каби ҳақиқий сиёсий партиялар ва “Ҳаракат” каби ҳақиқий хабар агентликлари расман тан олинмас экан, Ўзбекистон ҳозирги аянчли аҳволдан чиқолмайди, миллионлаб ватандошларимиз чет элларда ойлаб-йиллаб ўз оилаларини ҳам кўролмасдан қуллардек ишлаб юраверадилар.
Шу сабабли, ҳаммани бизга қўшилишга ва биргаликда буюк ишлар қилишга чақирамиз. Келинг, биргалашиб ҲАРАКАТ қилайлик, ана ўшанда БАРАКАТ бўлади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения