05 August 2019
06:31 - Тиниб-тинчимас ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева 2 август куни Ўзбекистон Бош Прокуратураси олдида норозилик намойиши ўтказибди


Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Sof.uz веб сайтида 3 августда эълон қилинган хабарга кўра, таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева 2 август куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан видеоконференсалоқа орқали фуқаролар қабули ўтказилмаганига қарши норозилик намойиши ўтказибди.

Бу веб сайт эса, учрашув ўтказилгани, 26 нафар жисмоний шахс ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тинглангани, уларнинг 17 таси суд масалалари, 2 таси прокуратура иш юритувига, 5 таси ички ишлар, 1 таси халқаро ҳамда 1 таси тадбиркорлик фаолияти масаласига оид мурожаатларни ташкил этишини иддао қилади.

Энг қизиғи, Елена Урлаева билан неча киши норозилик намойиши ўтказгани ва Ниғматилла Йўлдошев фуқароларни қабул қилгани ҳақидаги хабарни тасдиқловчи биронта факт тилга олинмайди. Демак, тахмин қилиш мумкинки, Sof.uz веб сайтининг хабари ёлғондан бошқа нарса эмас.

Бу хабарга Бош прокуратура биносининг расмигина қўйилган. Биз ўз номимиздан Елена Урлаеванинг бир неча йил аввалги расмини илова қилмоқдамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону