03 August 2019
22:17 - Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август куни нишонланадиган бўлди
Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг 2019 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август, якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорига асосланиб, Президент Шавкат Мирзиё ҳам Қурбон ҳайитини айнан шу кундан бошлаб нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйгани бугун кечқурун эълон қилинди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон фуқаролари давлатнинг расмий рухсати билан 11 августда Қурбон ҳайитини нишонлайдилар. Аслида, Ўзбекистон дунёвий/секуляр давлат бўлгани сабабли, бундай байрамни нишонлаш учун мамлакатимизнинг атеист президенти Шавкат Мирзиёнинг рухсати керак ҳам эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону