05 August 2019
14:27 - Шармандаси чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё таътилга чиққани тарихда биринчи марта расман эълон қилинди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан баъзилари “Тарихда илк бор Ўзбекистон президентининг таътилга чиққани эълон қилинди” деб хабар тарқатдилар. Бундай хабарга асос бўлган илк хабарни Президент Матбуот Хизмати эълон қилган эди. Мана Президент Матбуот Хизматининг ўша хабари:

* * * * *

Президент қисқа муддатли таътилда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 5 августдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

* * * * *

Президент Матбуот Хизмати тарихда биринчи марта бундай хабар тарқатганини тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Чунки, Шавкат Мирзиё 2019 йил 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказган ва ўша видеоселектор пайтида Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари Шуҳрат Ғани, Фарҳод Эрман ва Зафар Рўзига нисбатан чегараси йўқ ҳурматсизлик кўрсатиб, уларни очиқдан-очиқ “сансираган” ва улар Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда ўтказаётган гўёки буюк бунёдкорлик лойиҳаларини шарманда қилишганини айтган эди.

Тан олиш керакки, аслида, ўша куни айнан Шавкат Мирзиёнинг ўзи шарманда бўлган эди. Буни тушунган Шавкат Мирзиёнинг ўзи қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, ўз қароргоҳидан қочганлиги шубҳасиздир.

Нима бўлганда ҳам, булар – 2 августдаги видеоселектор ва бугунги қисқа таътил хабари - Ўзбекистон тарихида муҳим воқеалар сифатида қолади. Расмда - Шавкат Мирзиё вилоят ҳокимларини сансираётган пайт.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону