Бугун эрталаб Украина Марказий Сайлов Комиссияси сайлов бюллетенларини 100 фоиз текшириб бўлганини эълон қилди. Натижалар қуйидагича:
1. Владимир Зеленскийнинг “Халқ Хизматкори Партияси” – 43,16%
2. Юрий Бойконинг “Мухолифат Платформаси - Ҳаёт учун” ташкилоти – 13,05%
3. Юлия Тимошенконинг “Батькивщина Партияси” – 8,18%
4. Петр Порошенконинг “Европа Ҳамкорлиги Партияси” – 8,10%
5. Святослав Вакарчукнинг “Овоз Партияси” – 5,82%
Сайловда қатнашган бошқа 17 партия 5 фоиздан кам овоз олди, демак, уларнинг Олий Радада мустақил номзод сифатида сайланган вакилларигина бўлиши мумкин. Тўғридан-тўғри бу партияларга берилган овозлар, дунёда қабул қилинган анъанага кўра, Олий Радага кирган 5 партияга бўлиб берилади.
Марказий Сайлов Комиссияси Олий Раданинг янги таркибини эълон қилиш учун яна бир неча кун кераклигини билдирди. Унинг очилиш мажлиси август ойининг охирида, ёки сентябрь ойининг бошларида бўлиши кутилмоқда.