26 July 2019
14:44 - Миллионлаб ватандошларимиз чет элларда қуллардек ишламоқда, бизда хуфиёна иқтисодиёт даражаси 45-46 фоиз, демак, Шавкат Мирзиё истеъфога кетиши керак-ку!

Жорийдаги йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра 2,1 миллион Ўзбекистон фуқароси Россияда ишлаётганини, 2018 йил 1 декабрь ҳолатида 1,8 миллион киши, ундан бир йил олдин эса - 1,7 миллион киши ишлаганини билдирган эдик.

Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар сони бўйича биринчи ўринда эканлиги, 2014 йил 1 декабрь ҳолатига кўра 2,2 миллион Ўзбекистон фуқаролари Россияда бўлганини ҳам эслатгандик.

Яъни рақамлар кўрсатмоқдаки, 2014 йилда, яъни Ғарб Россияга қарши киритган санкцияларидан кейин, Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар сони камая бошлади, аммо 2017 йилда оқим тикланди ва ҳозир фаол равишда ўсмоқда. Ҳозир чет элларда қуллардек ишлаётган миллионлаб ватандошларимизнинг сони ортиб бораётгани, Ўзбекистондек давлатнинг бюджети улар юбораётган пул билан оёқда тургани ҳам ҳозир ҳаммага маълум.

Ўтган куни эса, яъни 24 июлда, Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида ОАВ вакиллари билан мулоқот қилган Иқтисодиёт ва Саноат Вазири Ботир Хўжа Ўзбекистоннинг хуфиёна иқтисодиёт даражаси тахминан 45-46 ФОИЗНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАНИНИ эслатди. Хуфиёна иқтисодиёт ривожланган мамлакатларда ҳам борлигини, аммо биздака кабиси йўқлигини урғулади.

Бошқаларини қўйиб туринг, шу 2 та фактнинг ўзи Ўзбекистон давлат сифатида ўлаётганини исботлаб бўлди. Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлганини, охирги 3 йил Президент эканлигини ҳисобга олсак кўрамизки, Ўзбекистонни унинг ўзи ва унинг раҳбарлигида ҳукм сураётган тожиклар режими ўлдирмоқда.

Ҳаромий Ислом Карим Ўзбекистонга Испаниядан тезюрар поездлар сотиб олгани, ҳозир Шавкат Мирзиё пойтахтимиз марказида Tashkent City қурдираётгани каби нарсалар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. У Ўзбекистоннинг давлат сифатини ўлдираётган киши сифатида дарҳол истеъфога кетиши, давлатимиз бошига фундаментал СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ислоҳотлар ўтказиш кераклигини тушунадиган янги сиёсатчилар, янги сиёсий партиялар чиқиши лозим. Нафақат лозим, балки ШАРТДИР.

Халқ майдонларга чиқиб, далама-дала, шаҳарма-шаҳар кезиб халқни лақиллатиб юрган Шавкат Мирзиёнинг истеъфосини ҳамда Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ислоҳотлар ўтказишни талаб қиладиган вақт келмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону