26 July 2019
21:25 -
“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”нинг авиачипталари нимага қиммат? Шавкат Мирзиё бир тийинга қиммат сафарлари учун жуда катта учоқ ишлатаётгани учун ҳам эмасми?
Шу йил 18 июлдаги хабаримизда “Маҳалла“ газетасига асосланиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да Туркия, Россия, Миср ёки Дубайга учиш нархи худди шу юртларга Қозоғистондан ёки Қирғизистондан учишга қараганда икки баробар қимматлиги ҳақида ёзиш билан чекланмасдан, бу соҳада катта ўзгаришлар қилиш кераклигини ёзган эдик.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 24 июлда туғилган кунини нишонлаш пайтида кўпроқ ичворган шекилли, у бугун Самарқанд вилоятига бир тийинга қиммат сафар қилиб келди. Аммо, унинг Самарқанддан қайтиб келгани ҳақидаги хабарда президент учоғининг расми берилгани дарҳол бир нечта савол туғдирди.
Бу учоқнинг расмига қаранг. Ўзбекистондек кичкина бир давлат раҳабарига бундай катта ва ҳашаматли учоқнинг нима кераги бор? У бугун Самарқандга бир нечта ёрдамчиси билан бориб келган бўлса керак. Хўш, шунга шундай катта учоқ ишлатиш керакмиди?
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиё ўтган йили АҚШга сафар қилганда россиялик ўзбек аслли миллиардер Алишер Усмоннинг шахсий учоғидан фойдаланган, аммо бу учоқни кейин ҳам ишлатавериш таклифидан баландпарвозлик билан воз кечганди. Мана, энди кўриб турибмизки, Шавкат Мирзиё ўшанда Алишер Усмоннинг таклифини қабул қилиши керак эди. Ана ўшанда, Шавкат Мирзиёнинг расмдаги учоғи “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”га бериларди.
Табиий, битта учоқ билан қолоқлик ва қашшоқликда қолиб кетган Ўзбекистонимизнинг сон-саноқсиз муаммолари ҳал бўлиб қолмайди. Мамлактимизни ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги сал кам ҳар куни такрорлаётгандек, фундаментал СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ислоҳотларга муҳтожмиз. Аммо, Шават Мирзиё ўзиники қилиб олган расмдаги учоқ “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”га берилса ва шу каби бошқа ишлар қилинса, Ўзбекистонда авичипталар нархи тушишга бошлайди.