26 July 2019
01:12 - Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Москвада Владимир Путин билан учрашгач, кеча Бишкекга қайтиб келди ва ўз мамлакатида энди ҳамма нарса гўёки яхши бўлишини гапирди
24 июлда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев русларнинг Бишкек яқинидаги “Кант” авиабазасидан Россия юборган шахсий учоқда Москвага бир қатор сафдошлари билан учиб кетганини биз ҳам хабар қилган эдик.

Ўша куни кечасига яқин у Москвага етиб келиб, Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди, Путин Қирғизистон халқини жорийдаги лидер атрофида бирлашишга чақирди, Алмазбк Атамбаев эса, учрашувдан кейин журналистларга миллий манфаатлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб, мамлакат раҳбарияти билан қарама-қаршиликни тўхтатишга ваъда берди.

Кеча Алмазбек Атамбаев пешиндан кейин айнан русларнинг ўша учоғида Бишкекга қайтиб келди ва Қирғизистон раҳбарияти сентябрь ойигача ҳамма қарама-қаршиликларни битказиш учун тайёрланаётганини айтди, аммо ҳозирча муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказиш кун тартибида йўқ эканлигини урғулади. Мамлакат парламенти ўзини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этгани, ўзини Ички Ишлар Вазирлигига сўроққа чақиришаётганини ҳам эслатди, аммо жорийдаги ҳокимият ҳуқуқий майдонга қайтмагунча, сўроқларга бормаслигини эълон қилди.

Кўринишидан, Россия Президенти Владимир Путин Алмазбек Атамбаевни қўллаб-қувватлаши ҳақида катта ваъдалар берган, ёки Алмазбек Атамбаев ўзига хос масхарабозлик ўйинларини давом эттирмоқчи. Қирғизистон оммавий ахборот воситаларида айнан иккинчи йўналишни муҳокама қилиш ҳам бошланди.

Кўрамиз, Қирғизистонда воқеалар қайси йўналишда давом этади, аммо у ерда осонликча тинчлик бўлишига ишониш қийин. Ишқилиб, яна қонли воқеалар бошланиб кетмасин. Агар шундай бўлса, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими амалда яна қирғиз фашистларини қўллаб-қувватлашга бошлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону