25 July 2019
17:17 - Ўзбекистонда олтин экспорти тикланганмиш. Тиклаш кераклигини “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги айтишга бошлаганди. Тожиклар режими нима қилмоқда?

Маълумки, СССР замонидаёқ Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи энг катта республиклардан бири эди. Аммо, олтиннинг ҳаммаси сал кам текинга Россияга олиб кетиларди, ўзбек халқи очлигича қолаверарди. Мана, орадан 28 йил ўтди, 28 йил гўёки мустақилмиз, бироқ ҳалигача қашшоқмиз, қолоқмиз.

Хўш, Ўзбекистоннинг олтини қаерда, унинг пахтаси қаерда? Бу ва бу каби саволлар ҳеч кимни қизиқтирмасди. Аммо, охирги йилларда айнан “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги бу саволларни ўртага қўйди ва Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган ҳамда Москванинг югурдаги бўлган тожиклар режимини шу масалалар бўйича ҳам шармандасини чиқаришга бошлади.

Мана, бугун Kun.uz веб сайти “Ўзбекистон олтин экспортини тиклади” сарлавҳали хабар эълон қилди.

Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига асосланиб айтилишича, жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистон 2 миллиард долларлик олтин экспорт қилибди. Аввалги йилларда бу рақам 1,1 миллиард долларга (2017), 738 миллион долларга (2016) ва 823 миллион долларга (2015) тенг бўлган экан. Олтин нархи ҳам шу вақт давомида кескин ўзгариб боргани ҳам хабарда тилга олинган.

Қаранг, олтин нархи шу вақт давомида кескин ўзгариб боргани айтилмоқда, аммо бу йил олтинимиз қандай нархда экспорт қилингани, яъни ташқарига қандай нархда сотилгани айтилмаяпти. Бундан ҳам қизиғи, олтин кимларга сотилгани умуман тилга олинмаяпти.

Шундай экан, Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига ҳам, уларни хабар қилиб тарақатаётган Kun.uz каби оммавий ахборот воситаларига ҳам ишонч йўқ. Демак, биз кўтарган саволлар ҳали ҳам жавобсиз қолмоқда. Ўзбекистоннинг олтини қаерга кетаётгани ҳали ҳам номаълум. Тахмин қилиш мумкинки, сал кам текинга Россияга кетмоқда.

Нима ҳам дердик, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган ва ҳали ҳам Москванинг югурдаги бўлган тожиклар режимига “Офарин!” деймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону