Бироз аввал бизга Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари ”Эзгулик” Жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов бошқараётган енгил автомобилни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистонга ноқонуний равишда Хитойдан олиб кирган тахминан 100 тача оғир юк автомашиналаридан биттаси уриб, пачоғини чиқаргани маълум бўлди. Бу хабар бизга етиб келиши билан Абдураҳмон Ташанов билан боғландик ва воқеанинг баъзи тафсилотларини ўргандик.
Бу воқеа Тошкент вақти билан кеча кечқурун соат 7 атрофида юз берган. Абдураҳмон Ташановнинг, ичида ўзидан ташқари 2 фарзанди бўлган, “Chevrolet Lacetti” маркали енгил автомобилини охирги пайтда Тошкентда кўпайиб кетган оғир юк автомашиналаридан бири уриб пачоғини чиқарган. Юк автомашинасининг ҳайдовчиси миршабларни чақирмасликни сўраб, керакли ҳамма ҳаражатларни ўз бўйнига олишга тайёр эканлигини айтган.
Аммо, Абдураҳмон Ташанов ҳеч нарсадан қўрқмасдан йўл-транспорт ҳодисалари билан шуғулланадиган милиция ходимларини воқеа юз берган жойга чақирган. Миршаблар ҳам бу юк автомашинаси шаҳар ҳокимиятиники эканлигини айтиб, воқеани расмий протокол тузмасдан бекитишга чақирганлар, аммо таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ҳамма нарса қонунлар доирасида бажарилиши кераклигини, акс ҳолда, катта жанжал бўлиши муқаррар эканлигини айтиб, расмий протоколлар тузилишига эришибди.
Абдураҳмон Ташановнинг жароҳатланган “Ласетти” енгил автомобили ва уни пачоқлаган “Chakman-150” маркали, 25 тоннагача оғир юк ташийдиган автомашина энг яқиндаги махсус автомашиналар турадиган жойга обориб қўйилган. Тузилган протоколнинг нусхаси Абдураҳмон Ташановга ҳам берилган.
Абдураҳмон Ташанов бу кўнгилсиз воқеа бўйича расмий баёнот тарқатилишига эришмоқчи.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения