19 June 2019
23:40 - Бундай вазирнинг жойи ахлатхона: Шавкат Мирзиё Халқ Таълими Вазири Шерзод Шерматовга қўшимча 900 млрд сўм ваъда қилибди, шунча пулни у қаердан олади?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz сайти бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида Халқ Таълими Вазири Шерзод Шерматов иштирокида матбуот анжумани ўтказилганини билдирди.

Хабарда сафсатасифат гаплар кўп, уларни эслатиб ўтиришнинг ўзи аҳмоқлик бўларди. Аммо, битта нарсага эътибор беришга мажбурмиз.

Халқ Таълими Вазири Шерзод Шерматов шундай дебди: “Президентимиз Тошкент шаҳридаги мактаблар аҳволини яхшилаш учун бу йил қўшимча 400 млрд сўм ва кейинги йил яна шунча ажратиш бўйича топшириқ бердилар. Ундан аввал Сергелида янги қурилаётган даҳаларда 4та янги 1580 ўринли мактабларни қуриш бўйича 100 млрд сўм қўшимча ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилган эди.”

Шавкат Мирзиё ваъда қилган қўшимча пул - 900 млрд сўмдир, долларга айлантирсак, тахминан $105 миллион бўлади.

Қаранг, Шавкат Мирзиё ҳеч нарсани ўйлаб ўтирмасдан мактаблар учун 900 млрд сўм ҚЎШИМЧА пул ажратиб беришга ваъда бермоқда. Ваҳолангки, ҳамма давлатларда давлатнинг даромад ва ҳаражатлари Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган Давлат Бюджети доирасида бўлади. Тўғри, ҳозир Давлат Бюджетининг ҳаммаси масхарабозликка айлантирилган, Олий Мажлис бу йилга Давлат Бюджети қанча қилиб тасдиқланганини эълон ҳам қилингани йўқ.

Шундай экан, яъни Ўзбекистонда ҳатто Давлат Бюджети йўқ экан, Шавкат Мирзиё ҳамма ҳаражатларни Совет замонидаги колхоз раиси каби ўз хоҳиши билан ўзи хоҳлаганча тайинлайверадими? Бюджетнинг даромд ва ҳаржатларини ҳам ҳар куни ўзи белгилайдими? $105 миллион ҳам шунинг ичидами?

Шавкат Мирзиёни қўйиб турайлик, унинг шармандалик руҳидаги ваъдаларини эълон қилаётган вазир Шерзод Шерматов ҳам шундай нарсаларни тушунмасдан, “президентимиз” нима деса, шуни такрорлайверадими? Бунақа вазирларнинг жойи ахлатхонада бўлиши керакмасми? Хўш, унда “президентимиз” қаерда бўлиши керак?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону