19 June 2019
19:15 -
Қизиқ: Ихтирочи ва тадбиркор аёлларимиз халқаро кўргазмада иштирок этиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетибдилар, нега ўзбеклар кам?
ЎзАнинг бу ҳақдаги хабари шундай жумладан бошланган: “Ихтирочи аёллардан ташкил топган Ўзбекистон делегацияси 19 июнь куни Жанубий Кореяга жўнаб кетишди.”
Қаранг, “делегация... жўнаб кетишди” эмиш, аслида, ўзбекчада “жўнаб кетди” бўлиши керак. Аммо, бизнинг асл мақсадимиз бу хатони кўрсатиш эмас. Биз учун бу воқеа ростдан ҳам қизиқ. Ўзбекистонда, расмга қараганда, ихтирочи ва тадбиркор 10 нафар аёл борлиги ростдан ҳам яхши хабар.
Хабарда айтилишича, 20 - 25 июн кунлари Корея Ихтирочи Аёллари Ассоциацияси (KWIA), Корея Интеллектуал Мулк Офиcи (KIPO) ва Халқаро Интеллектуал Мулк Ташкилоти (WIPO) томонидан Жанубий Кореяда XII Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси – “KIWIE 2019” ўтказилади.
Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси томонидан танланган расмдаги 10 эмас, аслида, 12 нафар иқтидорли хотин-қиз Жанубий Кореяда ўтказиладиган халқаро кўргазма ва форумда қатнашиши учун у ерга кетаётгани, кейин улар Ихтирочи Аёллар Академиясида ўтказиладиган ўқув курсларида ўз малакаларини оширишлари ҳам яхши хабардир.
Аммо, Жанубий Кореяга 12 нафар аёл кетаётган бўлса ҳам, расмда фақатгина 10 нафари кўрсатилгани ҳам қизиқ нарса. Бунинг устига, уларнинг исм-шарифлари ҳам берилмаган. Бироқ, расмга қараганда, ихтирочи ва тадбиркор аёлларнинг кўпчилиги ўзбекга ўхшамайди. Нимага бунақа, нимага ўзбек аёлларимиз бу каби фаолиятлардан узоқда туришади? Бу каби саволларга жавоб қидириш керакмасми?